Республика терапия ва тиббий реабилитация маркази илмий ташкилотлар рейтингида 2-ўринни эгаллади

12:57 01 Январь 2024 Жамият
302 0

Мамлакатимизда бўлиб ўтаётган “InnoWeek.Uz-2023» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида илмий ташкилотларнинг миллий рейтинги эълон қилинди.

Бунинг учун жорий йил 118 та илмий ташкилот томонидан илмий-инновацион фаолиятига оид тақдим этилган расмий маълумотлар 27 та йўналишда, 75 та кўрсаткич бўйича баҳоланди.

Таҳлил натижаларига кўра, илмий ташкилотларнинг 2022 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари бўйича миллий рейтинги ишлаб чиқилди.

Унга кўра, Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази 2-ўриндан жой олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер