Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг янгиланган хирургия биносидан фоторепортаж
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Шу йилнинг 26 октябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳудудида барпо этилган хирургия биносида бўлди. «Халқ сўзи» газетаси фотомухбири ушбу марказда бўлиб, махсус фоторепортаж тайёрлади.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 75 ўринли янги бино барпо этилиб, тўлиқ жиҳозланди. Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг янги блоки йилига 700 дан ортиқ кардиохирургик амалиётлар ўтказиш имконини беради.

Келгусида бу ерда ўтказилаётган шундай амалиётлар тури 300 тадан икки баравар кўпроқ амалга ошириш режалаштирилган.

Марказ ҳудудий филиалларининг ташкилий бошқарувини такомиллаштириш мақсадида илғор хорижий тажрибалар инобатга олиниб, туман ва шаҳар шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари негизидаги қабул бўлимларида янги «Emergency Department»
тузилмаси барпо этилди.

Эндиликда беморлар, касаллик ҳолатига кўра алоҳида-алоҳида бўлимда даволаниши таъминланади.

Бу муассасаларда тиббий саралаш амалга оширилиб, шошилинч ва режали беморларнинг бўлимлараро ҳаракати бартараф этилади ва шу билан даволанувчилар оқимини назорат қилиш имконияти пайдо бўлади.


























«Халқ сўзи»,
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг