Республика перинатал маркази​ карантинга ёпилди. Ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланган

15:35 19 Апрель 2020 Жамият
1923 0

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов маълумот берди.

Унда қатор муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоблар қайтарилди.

Савол: 27 мартда карантинга олинган эдик. Бизнинг ҳудудда бир кишидан коронавирус аниқланди. Карантин муддати узайтириладими?

Жавоб: Карантин қоидаларига кўра алоқада бўлганлар орасида инфекция юқтирган бемор аниқланса, қолганлар учун ҳам карантин узайтирилади.

Савол: Шаҳар ичкарисидаги хусусий меҳмонхоналарда  коронавирусга гумонланувчиларни карантинга жойлаштириш эпидемиологик ва ҳуқуқий жиҳатдан тўғрими?

Жавоб: Дарҳақиқат, шаҳар ичидаги айрим хусусий меҳмонхоналарда яшаш учун карантин ҳудуди ташкил этилган. Бироқ бу гумон қилинганлар учун эмас, балки ишлашда давом этаётган ташкилот ва идора ходимлари учун. 

Улар учун алоҳида транспорт йўлга қўйилган. меҳмонхона атрофи махсус қўриқланади ва бу жараён масофани сақланганда,  қўшнилар учун хавф туғдирмайди

Савол: Халқаро йўналишдаги хориждан қайтган ҳайдовчилар учун коронавирусга таҳлил топширишни қандай ташкиллаштириш мумкин?

Жавоб: Коронавирусга таҳлилни касаллик аломатлари бўлганда топшириш зарур. Аломатлар бўлмаганда шарт эмас.

Ҳозирги вақтда махсус комиссия томонидан таҳлил ўтказиш ҳуқуқини хусусий клиникаларга ҳам бериш масаласи ўрганилмоқда. Шундан сўнг истаган киши таҳлил топшириши мумкин.

Савол: Республика перинатал марказини ҳомиладор ва ходимлари билан нега ва қанча муддатга ёпишди?

Жавоб: 16 апрель куни ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди. У махсус ажратилган 3 туғуруқхонага кўчирилди. РПМ карантинга ёпилди.

Ҳозирча ходим ва бошқа ҳомиладорларда коронавирус аниқланмади.  Перинатал марказ қачон очилиши масаласи карантин қоидаларига мос ҳолда ҳал этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер