Республика бўйлаб 502 та техникумга кундузги ва дуал таълим шакллари учун қабул квотаси тасдиқланди
2026-2027 ўқув йили учун техникумларга (умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари негизида) кундузги ва дуал таълим шаклидаги қабул параметрлари тасдиқланди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Билдирилишича, мамлакатимиз бўйича 502 та техникумга кундузги ва дуал таълим шакллари учун қабул квотаси тасдиқланган. Унга кўра, 182 907 нафар 9-синф битирувчиси давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Шундан, кундузги таълим шаклида — 129 027 та:
- ўзбек тили — 122 356 та;
- рус тили — 2 051 та;
- қорақалпоқ тили — 4 620 та.
Дуал таълим шаклида — 53 880 та:
- ўзбек тили — 52 560 та;
- рус тили — 150 та;
- қорақалпоқ тили — 1 170 та.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг