Репетиторлик нархлари бир ойда ўртача 1,1 фоизга ошган

09:45 16 Декабрь 2022 Жамият
503 0

Фото: Архив сурат

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ноябрь ойида репетиторлик нархлари октябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 1,1 % га ошган.

Репетиторлик нархларининг республикада ўртача 1,1 % га ошишига Бухоро (0,3 %) ва Қашқадарё (0,3 %) вилоятларидаги нархларнинг ўзгариши энг юқори даражада таъсир қилди.

Репетиторлик нархлари йил бошидан буён ўртача 6,6 % га ошгани кузатилган.

Репетиторлик нархлари ўтган йилнинг мос ойига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 7,4 % га қимматлашгани кузатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер