Репетиторлик нархлари бир ойда ўртача 0,3 % га ошган

16:02 05 Август 2022 Жамият
529 0

Иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг июль ойида репетиторлик нархлари июнь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,3 % га ошган.

Репетиторлик нархларининг республикада ўртача 0,3 % га ошишига Наманган (1,2 %) ва Хоразам (4,4 % ) вилоятларидаги нархларнинг ўзгариши энг юқори даражада таъсир қилди.

Репетиторлик нархлари йил бошидан буён ўртача 3,1 % га ошгани кузатилган.

Репетиторлик нархлари ўтган йилнинг мос ойига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 9,6 % га қимматлашгани кузатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер