«Реклама тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан қандай ўзгартишлар киритилмоқда?

12:00 28 Декабрь 2021 Жамият
1098 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар кўпдан буён кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортган «Реклама тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Қонун лойиҳасида рекламанинг айланиши соҳасида Вазирлар Маҳкамаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (реклама соҳасидаги ваколатли давлат органи), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аниқ ваколатлари белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, реклама ва ОАВ соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлар учун ортиқча бюрократик тўсиқлар ҳамда уларнинг фаолиятига ортиқча аралашувларнинг олдини олиш мақсадида айрим нормалар бекор қилинмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер