Рейд: браконьерлар ноқонуний ов қуролларини ташлаб қочишди
Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Миллий гвардияси ходимлари томонидан Сурхондарё дарёсида назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу рейд тадбири жорий йилнинг 16 апрел кунидан 31 май кунига қадар балиқларнинг уруғ қўйиш мавсуми этиб белгиланганлиги ва Сурхондарёсининг суви кескин пасайиши оқибатида фуқаролар ва браконьерлар томонидан тақиқланган ов қуроллари билан ов қилиш ҳолатларининг олдини олиш ишлари олиб борилди.
Ўтказилган рейд тадбири давомида браконьерлар томонидан ташлаб қочилган ноқонуний ов қуроллари қонуний тўхтамга келгунга қадар вақтинчалик бошқарманинг омборхонасига жойлаштирилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг