«Реал Мадрид» ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Бугун, 17 январь куни Испания Ла Лигасининг 20-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасидаги ўйинда «Реал Мадрид» клуби ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилди.
Учрашув 2:0 ҳисобида «қироллик клуби»нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга 58-дақиқада пенальтидан Килиан Мбаппе ва 65-дақиқада Рауль Асенсио муаллифлик қилди.
Шу тариқа, «Реал Мадрид» клуби Альваро Арбелоа бошчилигида илк ғалабасини қўлга киритди. Ушбу ғалаба эвазига клуб Ла Лигадаги очколари сонини 48 тага етказиб олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг