Ravon ва Сhevrolet Қозоғистонда энг кўп сотилган брендлар орасидан жой олди

19:07 20 Октябр 2020 Иқтисодиёт
1242 0

"UzAuto Motors« Қозоғистон бозорида юқори ўринларни эгаллашда давом этмоқда. Йил бошидан буён »UzAuto Motors" томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар энг кўп сотилган моделлар рейтингининг юқори поғоналарини эгаллаб келмоқда.

Сентябрь ойида Chevrolet ва Ravon ўз позицияларини яна бир бор тасдиқладилар ҳамда Лада ва Toyota компанияларининг ўтиб кетишига йўл қўймаган холда энг муваффақиятли брендлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади.

Қозоғистон автомобиль бозорида танлаш имконияти кенглигига қарамай, "UzAuto Motors" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар ижобий динамика кўрсатиб, савдодаги улушини оширишда давом этмоқда. Жорий йилнинг январь ойида маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчимизнинг бозордаги улуши 12,5% ни ташкил этган бўлса, сентябрь ойида бу кўрсаткич 19,8% га етди.

Ўтган ойда Қозоғистонда жами 10 940 та автомобиль сотилган бўлиб, шундан 2 163 таси "UzAuto Motors" томонидан ишлаб чиқарилгандир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер