Ravon Қозоғистонда етакчиликни қўлдан бермаяпти

11:07 19 Июль 2020 Иқтисодиёт
1059 0

Қозоғистон автомобиль бозори яна ижобий динамикани кўрсатмоқда – июнда сотувлар ўсиши 2019 йилнинг шу давридагига қиёслаганда 36,7 % ташкил қилди. Бозорда етакчиликни Ravon қўлдан бермай келаётир – бренд 2020 йил иккинчи чорагида янги автомобиллар савдоси рейтингининг биринчи поғонасини эгаллади. Январь-июнь ойлари натижаларига кўра, автомобиллар сотуви ўтган йилдагига қараганда 369 донадан 4 195 донага етган. Учта энг жўшқин ўсиш кўрсатганлар ичида Chevrolet ҳам бор – 612 дона (+33%). Бу ҳақда Uzauto Motors хабар берди.

Енгил автомобиллар моделлари кесимида иккинчи чорак якунлари бўйича Ravon R3 етакчилик қилмоқда – 2 041 дона седан. Эслатиб ўтамиз, май ойида айнан Ravon Nexia R3 Қозоғистонда сотиладиган енгил автомобиллар топ-10талигида биринчи ўринда турганди – ўшанда мамлакатда 1007 дона модель сотилган.

☝Жами, ўтган йилда Қозоғистонда 3 536 дона Ravon Nexia R3 автомобиллари сотилган. Ravon бозорда етакчилик қилувчи брендлар ТОП-5талигига кирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер