Расмий маълумот: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хориждан ўқишни кўчиришга оид қўшимча маълумотни эълон қилди
Хорижий олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синов (онлайн тест)ни ўтказиш жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунларига белгиланди ва бу ҳақида эълон берилди.
Ҳозирги кундаги пандемия ҳолатлари, карантин чекловлари сабабли белгиланган муддатларда махсус (онлайн тест) синовларда иштирок этиш учун хорижий давлатлардан етиб кела олмаслиги тўғрисида талабалар ва уларнинг ота-оналаридан кўплаб мурожаатлар (жумладан, оғзаки) келиб тушмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда:
белгиланган муддатларда ўқишини кўчириш бўйича РЎЙХАТДАН ЎТГАН, АММО аммо хорижий давлатлардан етиб кела олмаганлиги сабабли жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказиладиган махсус (онлайн тест) синовларда ИШТИРОК ЭТА ОЛМАГАН фуқаролар учун 2020 йил октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида махсус (онлайн тест) синовлари ўтказилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг