Расман: Тест синовлари ва мандат санаси маълум бўлди
Расман 2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан бошланиши тасдиқланди. Билдирилишича, давлат имтиҳонларининг сўнгги санаси 28 июль кунига тўғри келади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танлаш имконияти яратилади. 13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади.
Мандат эса 7 кундан кейин, 21-22 августда эълон қилиниши кўзда тутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг