Рақамли имзо планшетлари нима учун керак?
Иллюстратив фото
“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. ДХА Сирдарё вилояти бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбасининг хабарига кўра, Сирдарё вилоятидаги барча давлат хизматлари марказларига рақамли имзо планшетлари ўрнатилди. Энди улардан болани боғчага жойлаштириш ва судланмаганлик ҳақида маълумотнома олиш жараёнида фойдаланиш мумкин.
Аввал электрон рақамли имзо олиш бўйича мурожаат қилувчи ана шу маълумот сақланган флешкаси билан келиши зарур эди.Рақамли имзо планшетлари ушбу муаммони ҳал қилди. Қолаверса, мазкур хизмат бепул амалга оширилмоқда.
Рақамли имзо ва электрон рақамли имзо электрон ҳужжатларни тасдиқлашда одатий имзо кучига эга бўлиб, хизматдан фойдаланувчининг шахсини тасдиқлаш учун керак. Баъзи маълумотлар махфий ва фақат фуқарога ёки унинг нотариал тасдиқланган вакилига тақдим этилаётгани боис, бу жараён ахборот хавфсизлиги нуқтаи назаридан мавжуд бўлиши шарт.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг