Тожикистоннинг амалдаги раҳбари бешинчи бор президентлик сайловларида ғалаба қозонди
Тожикистон Марказий сайлов комиссияси мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди. Унга кўра, амалдаги давлат раҳбари Имомали Раҳмон (Халқ демократик партияси) яққол устунлик билан ғалаба қозонди.
Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисининг 85,3 фоизи овоз бериш жараёнидан қатнашган. Якунда Раҳмон 90,9 фоиз овозга эга бўлган. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, бу унинг бешинчи марта президентлик сайловларида муваффақияти ҳисобланади. Имомали Раҳмон мамлакатни 1992 йилдан бери бошқариб келмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг