Раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражаси қандай?

17:53 17 Октябр 2021 Жамият
1130 0

Фото: ДТМ

Жорий йил 15 октябрь куни раҳбар кадрлар ва масъул лавозимга тайинланадиган шахслар учун давлат тилида расмий иш юритиш бўйича тест синовлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ДТМ маълум қилди.

Тест синовлари раҳбар кадрлар ва масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва уларга давлат тилини билиш бўйича даража сертификатини бериш учун Тошкент шаҳри ва ҳудудларда ташкил этилди.

Имтиҳон давомида талабгорларнинг давлат тилини билиш даражаси, публицистик, илмий-оммабоп ва расмий матнни ўқиб тушуниш, ўзбек тилининг ёзма адабий меъёрларидан — имло қоидаларини тўғри қўллай олиши, сўз ва қўшимчалардан тўғри фойдалана билиш ҳамда тиниш белгиларини ўз ўрнида ишлата олиш, шунингдек, фикрларини ёзма баён қилиш, топшириққа кўра мос расмий ҳужжат матнини тайёрлаш каби кўникмалари текширилди.

Тест синови натижалари 15 иш куни ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер