Қувасойлик миришкор икки сотихлик иссиқхонадан 100 миллион сўм даромад олмоқда

13:47 03 Март 2024 Жамият
575 0

Фото: “Халқ сўзи”

Ботир Мадиёров/“Халқ сўзи”. Қувасой шаҳридаги “Боғбон” МФЙда деҳқончилик ва боғдорчилик драйвер соҳа сифатида белгиланган бўлиб, 1412 та аҳоли хонадонлари томорқасида қулупнай, малина экиш орқали яхши даромад олинади. Шунингдек, ҳудуддаги салкам 1000 гектар мевазор боғдан гилос, шафтоли, ўрик, беҳи, олмадан мўл ҳосил олиниб, хорижга экспорт қилинмоқда.

Шу маҳаллада яшовчи Сардорбек Аҳмаджонов бир неча йил Жанубий Кореяда ишлаб, деҳқончилик соҳасида илм-фан ютуқлари, инновацияни ўрганди. Ҳозирда хонадони томорқасидаги 2 сотих иссиқхонада Корея тажрибаси асосида қулупнай етиштиришни йўлга қўйган. Оила аъзолари йил давомида қулупнайдан ўртача 80-100 миллион сўм даромад топади.

— Бу йил яна 50 дан ортиқ хонадонда малина, қулупнай етиштиришни йўлга қўйишни мақсад қилганмиз, — дейди “Боғбон” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Санобархон Акбарова. — Айни пайтда миришкор томорқачилар хонадонида амалий семинар ўтказишга тайёргарлик кўриляпти. Унда ўз томорқасида қулупнай, малина экиш истагида бўлган оилалар учун маҳорат дарси ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер