Қурилиш компанияси фуқарога вақтида топширилмаган уй пулини қайтарди
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги кўп квартирали уйлардан хонадон харид қилган фуқарога уй вақтида топширилмагани сабабли қилинган тўлов қайтарилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар қилди.
Унга кўра, харидор аввалдан уй учун 387 миллион сўм тўлов қилган, аммо бир йилу уч ой ўтганига қарамай қурилиш ишлари бошланмаган. Қурувчи корхона эса маблағни қайтаришдан бўйин товлаган.
Шундан сўнг, қўмита ўтказган текширув натижасида қурилиш ҳали бошланмагани ва лойиҳада ўзгаришлар бўлгани аниқланиб, фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди ва маблағлари тўлиқ қайтарилди.
Таъкидлаш жоиз, 2025 йилнинг январь – март ойларида қўмитага қурилиш соҳасига оид 355 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг