QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 15 апрель куни Адлия вазирлиги ягона QR-кодлар бўйича идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3817).
Қайд этилишича, мазкур ҳужжат Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ–246-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Давлатимиз раҳбарининг ушбу Фармон билан барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар учун босқичма-босқич ягона QR-код орқали тўловларни қабул қилиш тизими жорий этилиши белгиланган.
Унга кўра, QR-код орқали тўловларни амалга оширишнинг ягона тартиби ҳамда ягона QR-код тизими иштирокчиларининг вазифалари белгиланди. Ягона QR-код – фойдаланувчиларга исталган банк ёки тўлов ташкилотининг мобил иловаси орқали тўловларни амалга ошириш имконини беради.
Мазкур қоидалар қуйидагиларни назарда тутади:
• QR-кодлар статик ва динамик турларга ажратилади;
• барча тўлов тизимларининг ягона QR-код тизими орқали ўзаро интеграцияси таъминланади;
• QR-код тизими оператори томонидан тўловлар ҳақидаги маълумот ва ҳисоб-китоблар автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади ва реал вақт режимида QR-код тизими иштирокчиларига етказилади;
• QR-код тизими доирасида мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати ва мурожаатларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни юклаб олиш имконияти яратилади.
Қоидаларга кўра, ҳар бир фойдаланувчига мобил иловалар орқали QR-кодни сканерлаш, тўлов суммасини тасдиқлаш ва ҳар бир операция бўйича онлайн маълумотнома олиш ва транзакциялар тарихи билан танишиш имконияти тақдим этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг