Қозоғистондаги фабрикалардан бирида ярим миллионта товуқ ва жўжалар йўқ қилинади
Қозоғистоннинг Костанай вилояти Аркалик шаҳри яқинидаги тухум етказиб берувчи паррандачилик фабрикасида парранда гриппи тасдиқланди. Шунинг учун бу ердаги барча — ярим миллионта товуқ ва жўжалар йўқ қилинади, деб хабар берди Спутник.
Қайд этиш жоизки, сентябрь ойида қўшни давлатнинг Костанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Караганда ва Акмолинск вилоятларида мана шундай касаллик қайд этилган.
Оқибатда 14 мингдан зиёд қушлар нобуд бўлганди.
Мазкур ҳудудлардаги айрим аҳоли пунктлари эса карантинга ёпилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг