Қозоғистонда сайловларда иштирок этиш борасида охирги 10 йилдаги энг паст кўрсаткич қайд этилди

01:15 20 Март 2023 Дунё
1036 0

Фото: РИА «Новости»

Қозоғистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари парламент сайловларида мамлакат аҳолисининг 54,19 фоиз иштирок этган, яъни жами 12 035 578 сайловчидан 6 521 860 нафари сайловда овоз берган. Бу ҳақда "Tengrinews" портали хабар бермоқда.

ОАВ хабарларига кўра, бу охирги ўн йилда ўтказилган сайловлардаги энг паст иштирок ҳисобланади. Хусусан, 2021 йилда аҳолининг 63,3, 2016 йилда 77, 2012 йилда эса 75 фоизи сиёсий жараёнда фаоллик кўрсатган.

Энг юқори фаоллик Қизилўрда вилоятида қайд этилди: бу ерда 67,2 фоиз аҳоли овоз берди. Олмаоталикларнинг эса атиги 25,8 фоизи сайловда қатнашган. Бу мамлакат бўйича энг паст кўрсаткичдир.

Қайд этилишича, 2021 йил январь ойида бўлиб ўтган парламент депутатлари сайловида сайловчиларнинг 58,2 фоизи иштирок этган.

«Қазақстан» телеканалида жонли эфирида эълон қилган маълумотга кўра, сайловда сайловчиларнинг 53,25 фоизи иштирок этган.

Натижалар қуйидагича тақсимланди:

  • «Аманат» партияси – 53,46 фоиз;
  • «Аул» Халқ демократик ватанпарварлик партияси – 10,52 фоиз;
  • Республика партияси, 8,90 фоиз;
  • «Ақ Жол» демократик партияси – 7,87 фоиз;
  • Қозоғистон Халқ партияси – 6,25 фоиз;
  • Миллий социал-демократик партия – 5,31 фоиз;
  • «Байтак» яшил партияси – 3,22 фоиз;
  • Ҳаммага қарши - 4,47 фоиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер