Қозоғистонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилади
2018 йил Қозоғистон Республикасида “Ўзбекистон йили” деб эълон қилинган. Йил давомида Қозоғистонда сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий, гуманитар ва бошқа йўналишлар бўйича кўплаб тадбирлар, форумлар, анжуманлар ташкил этилди.
Маданият вазирлиги хабарига кўра, 2018 йил 12 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилади. Ўзбекистон Республикасидан 70 кишилик ўзбек эстрада юлдузлари, созанда ва раққосалардан иборат делегация ушбу тадбирда иштирок этиш мақсадида жўнаб кетмоқда.
Мазкур тадбирнинг ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 мартдаги 12/1-2331-сон билан тасдиқланган “2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йилини ўтказиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси”да кўзда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг