Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар сони ошмоқда

16:13 14 Март 2020 Дунё
837 0

Фото: www.google.com

Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони олти кишига етди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Диас Ахметшарип.

“Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар сони ҳозирча олти нафар, улардан тўрт нафари Олма-отада, икки нафари Нур-Султонда карантинга олинган”, — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили.

Шунингдек, стационар карантиндаги фуқаролар сони 1090 кишини, уй карантинидагилар сони – 452 кишини ташкил этаётгани қўшимча қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер