Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 мингдан ошди
Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида яна 215 кишида коронавирус аниқланди.
Мамлакат бўйлаб касаллар сонининг ортиши 1,7 фоизни ташкил этмоқда. Коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар қуйидаги вилоятларда аниқланган:
Павлодар вилояти — 16 (6 фоиз);
Шарқий Қозоғистон вилояти — 9 (4,7 фоиз);
Қарағанда вилояти — 41 (3,6 фоиз);
Ғарбий Қозоғистон вилояти — 27 (3,3 фоиз);
Жамбил вилояти — 11 (2,6 фоиз);
Чимкент шаҳри — 22 (2,3 фоиз);
Нур-Султон шаҳри — 42 (1,7 фоиз);
Шимолий Қозоғистон вилояти — 1 (1,6 фоиз);
Олмаота вилояти — 5 (1,1 фоиз);
Костанай вилояти — 3 (1,5 фоиз);
Манғистов вилояти — 3 (0,9 фоиз);
Туркистон вилояти — 3 (0,8 фоиз);
Олмаота шаҳри — 22 (0,8 фоиз);
Атирау вилояти — 9 (0,7 фоиз);
Ақмўла вилояти — 1 (0,6 фоиз).
Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 13 074 кишига етган. Ҳозирга қадар 8015 киши соғайган, 61 киши вирус қурбонига айланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг