Қозоғистонда коронавирусдан соғайганлар сони 10 мингга яқинлашди
Қозоғистонда коронавирусдан бугун яна 87 нафар одам соғайиб чиқди, деб хабар беради coronavirus2020.kz.
Бугун:
Нур-Султон шаҳрида - 47,
Чимкент шаҳрида - 22,
Ақтўбе вилоятида - 3,
Атирау вилоятида - 6,
Қизилўрда вилоятида - 4,
Туркистон вилоятида - 2,
Манғистау вилоятида - 3 одам соғайиб, уйига юборилган.
Айни пайтда Қозоғистонда ушбу инфекциядан тузалганлар жами сони – 9716 нафарга этди. 88 нафар бемор касалликдан вафот этган бўлса, 15 542 киши коронавирусни юқтирган.
Мамлакатда ўсиш сурати 2,3 фоизни ташкил этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг