Қозоғистон жанубидаги электр энергиясининг узилишига Ўзбекистон энергетика тизимидаги носозликни сабаб қилиб кўрсатмоқда

17:04 07 Январь 2021 Дунё
1114 0

2021 йил 5 январь куни соат тахминан 17:41да Марказий Осиё Бирлашган энергия тизими қувватининг (тахминан 800 МВт) кўтарилиши натижасида Қозоғистон Шимолий-Жанубий Ягона электрэнергия тизимининг параллель ишлашининг барқарорлиги бузилди.

Шу боис унга зарар етишининг олдини олиш учун учун Қозоғистоннинг Шимолий-Жанубий транзитининг 500 кВ кучланишли учта ва битта 220 кВ ҳаво линиялари ўчирилган. Натижада Қозоғистон ЭЕСнинг Жанубий зонаси ва Марказий Осиё Бирлашган энергия тизими частотаси 48,31 Гцга тушиб кетган ҳолда иш режими изоляция қилинган.

Тезкор маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг Олмаота, Жамбил, Қизилўрда, Қарағанда ва Туркистон вилоятлари чекловлар ҳажми 959 МВтни ташкил этмоқда.

Баёнотда ёзилишича, ушбу ҳолатга Ўзбекистондаги Талимаржон гидроэлектстанциясидаги иккита 450 МВт қувватли қурилмада узилиш кузатилагани, шунингдек, бошқа бир қатор электр станцияларда энергия ишлаб чиқаришнинг пасайиши сабаб бўлган.

Кейинчалик ушбу носозликлар бартараф этилган ва Қозоғистонда электр энергияси узатиш яна тикланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер