Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирида коронавирус аниқланди

16:51 14 Июнь 2020 Дунё
891 0

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов 14 июнь куни коронавирусга чалингани ва шифохонага жойлаштирилганини маълум қилди.

«Дўстлар, афсуски, ёқимсиз хабарни маълум қилишимга тўғри келмоқда. Коронавирусга топширган охирги тестим мусбат натижа берди. Афсуски, бу коронавируснинг аломатсиз шакли эмас, шу сабабли юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилдим», деб ёзган Биртанов "Facebook" даги саҳифасида.

Вазирнинг таъкидлашича, қатъий санитар чораларга қарамай, ҳар доим вирус юқтириб олиш хавфи сақланиб қолади.

“Охирги кунларда бир қатор ҳудудларда вирусга чалинганлар сони ўсиши кузатилмоқда, жумладан, тадбиркорлар, корхоналар ишчилари, тиббий ходимлар, давлат хизматчилари, ОАВ ходимларида орасида. Ҳозирда кўплаб ҳамюртларимиз глобал инқироз ва пандемия билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш устида жадал ишлашмоқда. Баъзида бизга шахсий учрашувлар, ҳудудларга сафарлар амалга ошириш талаб этилади, шу сабабли бизда коронавирусга чалиниш хавфи юқорироқ. Шу сабабли барча қозоғистонликлардан «шахсий карантин»га риоя қилишни қатъий сўраб қоламан”, дея таъкидлаган Биртанов.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда коронавирус пандемияси сабабли 16 мартдан 11 апрелгача фавқулодда вазият режими амал қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер