Қозоғистон Республикаси билан олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик қилинади

14:05 11 Март 2023 Сиёсат
997 0

Фото: Иллюстратив фото

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–90-сон, 10.03.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Қозоғистон Республикаси ўртасида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер