Қозоғистон Ўзбекистонга протест нотасини юбориши масаласи мавжуд эмас
Бу ҳақда «Казинформ» ахборот агентлигига Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров хабар берди.
Аввалроқ, бир қатор Қозоғистон ва маҳаллий ОАВларда “Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги ўзбекистонлик ҳамкасбларига Ўзбекистон томонидан трансчегаравий сувларда қурилган гидротехник иншоотлар тўғрисида тўлиқ маълумот беришни сўраб расмий хат йўллайди”, деган мазмундаги хабар тарқалган эди.
Эслатиб ўтиш жоиз, 2020 йил 2 май куни Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот давомида Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса билан боғлиқ жорий вазиятни ҳамда унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича яқин ҳамкорликни ташкил этиш масалаларини батафсил муҳокама қилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг