Қозоғистон миллий кийимлардаги одамлар сони бўйича Гиннес рекордини ўрнатди
22 март куни, Наврўз байрами муносабати билан Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида миллий кийимдаги 5 минг киши бир жойга йиғилди ва «Қозоқ миллий кийимидаги энг кўп одам» номинацияси бўйича Гиннеснинг янги рекордини ўрнатди.
«Best Fest Nauryz» тадбири турли касб ва элат вакиллари, кекса авлод ҳамда чекка қишлоқлар аҳолисидан иборат 5 минг 500 дан ортиқ иштирокчини жамлади.
Рекорд ўрнатиш маросими Каспий денгизи соҳилида бўлиб ўтган ва иштирокчиларни санаш учун бир неча соат вақт сарфланган. Жараённи Буюк Британия Гиннес рекордлари китобининг расмий вакиллари кузатиб боришган ҳамда саноқ сўнгида янги жаҳон рекорди тасдиқланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг