Қўштепада 27 500 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди

13:40 19 Март 2025 Жамият
224 0

Қўштепа туманида 440,6 миллион сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Қўштепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Б.А. бошқарувидаги «Hyundai Code» русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган «Esse change» ва «Milano London» номли жами 27 500 қути, умумий баҳоси 440,6 миллион сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Фарғона туманида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер