Қўшни давлатдан кириб келган фуқаро автомобилидан жанговар ўқ-дорилар топилди
Ноқонуний ўқ-дори олиб юрган шахс чегарада тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Навоий» чегара божхона постида қўшни давлатдан юртимизга кириб келган фуқаро бошқарувидаги автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилган.
Текширув давомида автомобилнинг салон қисмига яширилган, оғзаки сўров давомида маълум қилинмаган 3 дона ўқ дори борлиги аниқланган. Экспертиза хулосасига кўра, мазкур ўқлар жанговар ўқ-дорилар тоифасига кириши тасдиқланган ҳамда ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг