Қорақалпоғистонда маҳбусни 10 минг доллар эвазига озод қилмоқчи бўлган ҳамшира ушланди

23:39 16 Декабрь 2021 Жамият
1278 0

Қўнғирот туманида маҳбусни 10 минг доллар эвазига озод қилмоқчи бўлган тиббиёт ходими қўлга олинди. Бу ҳақда  прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси юқори лавозимдаги дўстлари орқали маҳкумлардан бирига 10 минг доллар эвазига муддатидан олдин озод қилишни ваъда қилган.

Аёл олдиндан 5 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 168-модда (Фирибгарлик) ва 211-модда (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер