Қорақалпоғистонда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири тайинланди
Ўсербай Казакбаев Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Ўсербай Казакбаев ушбу тайинловга қадар қатор масъул лавозимларда ишлаб келган.
У 2024 йил март ойидан Қорақалпоғистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимида фаолият юритиб келган Қуанишбай Азербаев ўрнини эгаллади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг