Қорақалпоғистонда фуқаро 20 та тарихий кўза топиб олди. Лекин ҳеч ким муносабат билдирмаяпти

10:59 10 Декабрь 2018 Маданият
2227 0

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани “Жана қала“ ОФЙда яшовчи Бабақулов Менлибай дала қазиш ишларини олиб бораётган пайтда тарихий кўза топиб олади.

Бу ҳақда "Халқ сўзи Online" Султанбек Зияев хабар бермоқда.

Қизиқ томони шундаки, Менлибай бу кўзаларни жорий йилнинг 12 октябрь куни топиб олган. Икки кун давомида Менлибай бир жойнинг ўзидан узунлиги 40 сантиметр келадиган 20 дона кўзаларни қазиб олади. Бу ҳодиса ҳақида туман ҳокимлигига хабар беради. Лекин, топилмага қўни-қўшнилардан бошқа ҳеч ким қизиқиш билдирмайди. Шундан кейин ОФЙ раҳбари Дарьябай Абдуллаев билан маслаҳатлашиб Нукус шаҳридан тарихчи Ғайратдин Хожаниязовни чақиришади. Олим кўзалардан намуна олиб, кўзалар топилган жойга яқинлашмасликни тайинлаб кетади.

“Ҳозир орадан шунча пайт ўтди, бошим қотган, бу кўзаларни кимга топширишим керак“, - дейди Менлибай Бабақулов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер