Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда ўрмонларни бошқариш тизимида ислоҳотларни изчил давом эттириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника ёки дендрология боғлари барпо этилади.
Ушбу фармонда келтирилишича, 2025/26-ўқув йилидан бошлаб Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ва унга бириктириладиган «яшил» техникумларда ўқув жараёни дуал таълим тизими асосида йўлга қўйилади.
Шунингдек, илмий-амалий машғулотларни ташкил қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника ёки дендрология боғлари барпо этилади.
Бундан ташқари, уруғчилик, кўчатчилик, иқлим ўзгариши соҳаларида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил қилиб борилади.
Мазкур фармон билан ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қариши курашиш агентлиги ташкил этилади. Давлат ўрмон хўжаликлари томонидан етказиб берилаётган кўчатлар ҳажми 2 бараварга оширилади.
Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахслар томонидан компенсация сифатида экилган дарахт ва бута кўчатлари ҳисобини юритиш тизимини жорий қилинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг