Қоракўл туман Халқаро математика мактабида Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди синфлари ташкил этилди

23:43 04 Октябр 2021 Жамият
1006 0

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Бугун Қоракўл туман Халқаро математика мактабида Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди синфлари ташкил этилди.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш кўшинлари қўмондонлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу синфлар буюк бобокалонларимиз Амир Темур ва Жалолиддин Мангубердининг ҳарбий жанг санъати, бой тарихий мероси, армиясининг жанговар қудрати, қўшинлар бошқаруви ва жанговар тартиби, ҳарбий юришларидан ҳикоя қилади. Бу эса ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тарихимиз, аждодларимизнинг тараққиётига қўшган ҳиссасини ўрганишда қўл келади. 

Тантанали очилиш маросимида Тоифаланган объектлар қўриқлаш қўшинлари қўмондони, полковник Журъат Якубов, Қоракўл тумани ҳокими Шерали Саломов, Халқаро математика мактаби директори Темир Рўзиев, аскарлар, ўқитувчилар ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер