Қўқонда газ портлаган уйдан бир кишининг жасади топилди
Фото: ФВВ
Аввалроқ Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги уйларнинг бирида портлаш содир бўлгани тўғрисида хабар берилган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Билдирилишича, Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатларини бартараф этиш жараёнида ФВВ қутқарувчилари ёд жисмлар остидан бир нафар фуқаронинг жасадини топган.
Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси назоратига олинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг