Қўқонда Ашурали Зоҳирий музейи ташкил этилади

15:54 24 Декабрь 2021 Жамият
1135 0

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров кеча Қўқон шаҳрида бўлиб, Тепақўрғон археологик ёдгорлиги билан танишди.

Қўқон шаҳри марказидан ўрин олган ушбу ёдгорлик, тарихий археологик мажмуа сифатида 2008 йилда таниқли археолог таниқли археолог олим Абдулҳамид Анарбаев раҳбарлигидаги отряд томонидан аниқланган бўлиб, бу ерда 2011 йилда кенг кўламли археологик қазишмалар амалга оширилган. 

Натижада бу ерда милоддан аввалги биринчи ва милодий аср бошларида урбанизациялашган қароргоҳ шаклланганлиги ва араблар босқинига қадар фаолият кўрсатганлиги маълум аниқланган. Очилган тарихий қазилмалар консервация қилинган.

Шу билан бирга, ушбу ҳудуднинг бир қисми ўтган асрнинг 20-30 йилларида қатағон сиёсатининг ўлим тегирмонига ташланиб, киши билмас кўмиб юборилган ҳамюртларимиз хокларини ўз бағрига олган.

Вилоят ҳокими бу ерда маҳаллий оқсоқоллар ҳамда мутахассислар билан бирга мулоқот қилди, ҳудуд билан танишди. Ўрганишлар натижасида ушбу қаровсиз бўлиб келаётган ҳудудни ободонлаштириш, қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш, профессор Абдулҳамид Анарбаевни жалб қилган ҳолда археологик қазиш ишларини қайта йўлга қўйиш каби масалалар бўйича умумий тўхтамга келинди, мутасаддиларга вазифалар белгиланди.

Хайрулло Бозоров, давлатимиз раҳбарининг топшириқлари билан Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг кўзга кўринган намояндаларидан бири, қатағон қурбони Ашурали Зоҳирийнинг музейини ташкил қилиш лозимлигини таъкидлаб, ушбу музейни Тепақўрғон археологик ёдгорлиги ҳудудида жойлаштириш ташаббусини ўртага ташлади.

Вилоят ҳокими, белгиланган ишларни амалга оширишга киришиш учун қисқа муддатда археологик ёдгорлик ва унга ёндош ҳудудларнинг топографик съёмкасини ўтказиш бўйича масъулларга топшириқ берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер