«Қўнжи»да янги муассаса иш бошлади

08:34 12 Октябр 2020 Жамият
832 0

Республикамизда тиббиёт соҳасини шакллантириш учун энг аввало, чекка ҳудудларда тиббий хизмат фаолиятини ривожлантириш керак. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, Андижон туманининг «Қўнжи» қишлоғида фойдаланишга топширилган янги қишлоқ врачлик пункти соҳа тараққиётига хизмат қилади.

— Ҳудудимиз жуда катта,-дейди муассаса мудири Бектемир Зокиров. -9 та маҳаллада истиқомат қилувчи 18 минг нафар аҳолининг саломатлигига масъулмиз. Бунинг учун 38 нафар тиббиёт ходимлари фаолияти ташкил этилди. Аҳолига «Тез тиббий ёрдам» хизматини кўрсатиш учун транспорт воситаси билан таъминланганлигимиз хизмат самарадорлигини оширади.

Мазкур объектда 2 млрд 200 млн сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, шифокорлар хизматидан ташқари, лаборатория ва ижтимоий дорихона ҳам ташкил этилди.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер