Қонун лойиҳасидаги камчиликлар сабаб у ташаббускор субъектга қайтарилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Муҳокамаларга бой бўлган мажлисда қонун лойиҳасидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида уни ташаббускор субъектга қайтариш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг