Қўмита мажлисида бир қатор қонунлар қизғин муҳокама қилинди

19:29 25 Сентябр 2023 Сиёсат
420 0

2023 йил 25 сентябрь куни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлисида навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилиши режалашатирилаётган бир қатор қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, маҳаллий Кенгашлар котибиятлари раҳбарлари, эксперт ва мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда Қўмита аъзолари томонидан «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунни кўриб чиқишда педагогларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, улар фаолиятининг асосий кафолатлари, педагогларнинг ўз касбий фаолиятини юритиши учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни, уларга муносиб ижтимоий хизматлар кўрсатиш, ўқитувчининг шаъни ва қадр-қиммати, шунингдек, ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишни белгилаб берувчи меъёрларга алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, мазкур Қонунда педагогни ҳар қандай шаклда маъмурий тарзда мажбурлашга, уларнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда тўсқинлик қилишга йўл қўйилмаслиги аниқ белгиланган.

Шунингдек, сенаторлар ер муносабатлари, фармацевтика саноати соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш, республиканинг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонунларни ҳам кўриб чиқдилар.

Муҳокама якунлари бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер