Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь савдогарлари қўлга тушди. Департамент Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатган
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида қўлбола усулда тайёрланган алкоголь ҳамда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишни режалаштирган шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Департаментнинг Қўшработ ва Пахтачи тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу туманларда фаолият юритувчи «Н.Н.» оилавий корхонаси ҳамда «З.И.» хусусий корхонасига қарашли савдо дўконларида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотлари аниқланган.
Қайд этилишича, турли номдаги ушбу 5 минг 327 дона алкоголь ва 796 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг умумий баҳоси 186,9 миллион сўмдан ошиқ бўлиб, ушбу товарлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Нишон ва Касби тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда Нишон тумани «Пахтазор» МФЙ ҳудудида фуқаролар С.З. ва А.Э. «Lacetti» ва «Nexia» русумли автомашиналарида 4 турдаги жами 708 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганида қўлга туширилган.
Маълум бўлишича, С.З.нинг Косон туманидаги хонадонида ташкил этилган яширин цехдан қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланилган буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Касби туманида яшовчи И.Ш.нинг хонадонида ташкил этган ноқонуний савдо дўконидан қўлбола усулда тайёрланган 368 дона алкоголь маҳсулотлари ҳам ҳужжатлаштирилган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Мануэль Нойер Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг