“Қизил” тоифадаги ҳудудлар сони биттага ортди
Жорий йилнинг 9 ва 11 май кунлари Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида корнавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келган.
Маълум қилинишича, Зарафшон шаҳри «қизил» тоифага киритилган бўлса-да, Навоий вилоятининг бошқа шаҳар ва туманлари тоифаси ўзгармай қолади.
«Қизил» тоифадаги ҳудуд учун муайян фаолият турлари юзасидан белгиланган чекловлар Зарафшон шаҳрида вазият (камида 14 кун давомида) барқарорлашгунга қадар сақланиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятида илк марта иккита ҳолат март ойи охирида аниқланган эди. Беморлардан бири 25 апрелда, иккинчиси 4 май куни соғайиб чиққан ва шу тариқа Навоий коронавирусдан холи ҳудудга айланган эди.
9 май куни эса вилоятда 6 киши Covid-19`га чалингани маълум бўлди.
Бугун, 11 май куни ҳозирча 64 кишига коронавирус ташхиси қўйилгани хабар қилинган. Улардан неча нафари Зарафшон шаҳрида аниқлангани маълум эмас.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг