Қизамиқ-қизилчага қарши оммавий эмлаш тадбирлари давом этмоқда 

10:33 11 Декабрь 2022 Жамият
1035 0

Республикамизда, жумладан, Навоий вилоятида ҳам 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни қизамиқ-қизилчага қарши оммавий эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Навоий вилояти бошқармасининг олис чўл сарҳадларида жойлашган Томди туман бўлими ходимлари томонидан болаларни қизамиқ ва қизилчага қарши эмлаш ишлари фаоллик билан давом этмоқда. Таъкидлаш жоизки совуқлик занжирига риоя қилган ҳолда етказилган вакциналар ТТБга қарашли КТМПда ва бошқа ОШПларнинг эмлаш хоналарида вакцинаторлар ёрдамида амалга оширилмоқда.

Томди туманида 736 нафар боланинг 680 нафари қизамиқ-қизилчага қарши эмланиб, эмланган болалар 92,4 фоизни ташкил этмоқда.

Эмлашдан сўнг нохуш ҳолатлар кузатилмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер