Қиролича Елизавета II шаҳзода Эндрюни ҳарбий унвон ва қўллаб-қувватланишдан маҳрум қилди

00:45 14 Январь 2022 Дунё
1164 0

Фото: Global Look Press

Буюк Британия Қироличаси Елизавета II жинсий тажовузда айбланиш фонида ўғли шаҳзода Эндрю (Йорк герцоги)ни ҳарбий унвонидан маҳрум этган. Бу ҳақда Букингем саройи матбуот-хизмати томонидан маълум қилинди.

Унвонлардан ташқари, шаҳзода қироллик томонидан қўллаб-қувватланиш (ҳомийлик)дан ҳам маҳрум этилган.

«Йорк герцоги расмий вазифаларни бажармасликда давом этади ва судда оддий шахс сифатида ўзини ҳимоя қилади», дейилади Букингем саройи баёнотида.

Аввалроқ, шаҳзода Эндрю Нью-Йорк жанубий округи судига чақирилгани маълум бўлган эди.

Ўтган йилнинг кузида Лондон полицияси ўсмирлик чоғида шаҳзода Эндрю билан жинсий алоқа қилишга мажбур бўлганини даъво қилган америкалик Виржиния Жиуффренинг кўрсатмаси асосида терговни тўхтатишга қарор қилган эди.

Жиуффре шаҳзода Эндрю томонидан уч марта зўрланганлигини айтмоқда. Даъвогарга кўра, ўша пайтда у 17 ёшда бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер