Қирғизистонда Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учради

15:09 29 Январь 2019 Жамият
1836 0

Иллюстратив фото

2019 йил 28 январь куни соат 21:00 ларда Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти Баткен тумани ҳудудидан ўтувчи Ўш — Баткен — Исфана автомобиль йўлининг 207-км.да ҳаракатланиб кетаётган, давлат рақами 40 D 091 PA “Нексия” русумли автомобиль қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келаётган Қирғизистон Республикасининг “Мерседес-спринтер” русумли фургон автомобили билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ натижасида “Нексия” автомобили ҳайдовчиси ҳамда унинг 4 нафар йўловчиси (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) воқеа жойида ҳалок бўлган.

Вафот этган фуқароларнинг жасадлари Баткен тумани шифохонаси моргига олиб борилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер