Қирғизистонда «Ўлмас полк» маршини ўтказиш бекор қилинди
Архив сурат
2024 йилда Қирғизистонда «Ўлмас полк» марши хавфсизлик сабабли бекор қилинди. Бу ҳақда Республика ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Изоҳланишича, бундай чора-тадбирлар аҳоли гавжум жойларда ҳуқуқ-тартиботни бузиш, жиноят содир этиш хавфини бартараф этиш мақсадида амалга оширилган. Ўз навбатида, вазирлик фуқароларни қарорга тушуниш билан ёндашишга чақирди.
2023 йилда Бишкек ва республиканинг бошқа шаҳарларида ўтказилган «Ўлмас полк» маршида ўн минглаб одамлар қатнашган. Шу йил бошида ҳам тадбирни ўтказиш режалаштирилган эди.
Аввалроқ, Севастополда Ғалаба куни шарафига парад ва «Ўлмас полк» марши ўтказилмаслиги маълум бўлган эди. Шаҳар губернатори Михаил Развожаевнинг сўзларига кўра, тадбирлар хавфсизлик нуқтаи назаридан бекор қилинган. Бироқ, кўплаб маданий лойиҳалар режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг