Қирғизистонда ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-йиғилиши бўлиб ўтади
Фото: O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi
Жорий йилнинг 15-16 август кунлари Қирғиз Республикаси Чўлпон-Ота шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-йиғилиши бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан, бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси Қирғизистонга ташриф буюрди. Ўзбекистон Республикаси делегациясини Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров қабул қилди.
Учрашувда Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, транспорт, сув ва қишлоқ хўжалиги ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг