Қирғизистонда 1 дан 9 майгача дам олиш кунлари деб эълон қилинди

04:16 19 Апрель 2022 Дунё
912 0

Фото: Иллюстратив фото

Қирғизистон ҳукумати 2022 йил 1 майдан 9 майгача дам олиш кунларини кўчириш ва жадвал бўйича ишлаётганлар учун беш кунлик иш ҳафтасини белгилаш тўғрисида қарорни имзолади.

Хабарга кўра, 30 апрель (шанба) дам олиш куни 4 май (чоршанба) иш кунига, 14 май (шанба) дам олиш куни 2022 йил 6 май (жума) иш кунига тўғри кўчирилди. «Ҳукумат қарори давлат ва муниципал ташкилотлар, давлат бюджетидан молиялаштириладиган муассасалар ва корхоналарнинг беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларига тааллуқлидир», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер